Фарғонада ҳайвонот боғидаги зебра нобуд бўлди
Зебра 12 ёшда бўлган. У боғга 5 ёшида олиб келинган.
Зебралар ўртача 10-15 йил умр кўради. Тоғ ва греви зебралари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.
Фарғона вилоят прокуратураси, вилоят Экология бошқармаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар иштирокида далолатномага асосан зебра жасадини текширилиб, ҳозирда лаборатория таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг