Фарғонада эркак ўғрилик қилиш мақсадида бировнинг уйига кириб, ҳомиладор аёлни пичоқлаган

23:50 05 Октябр 2021 Жамият
1390 0

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида ҳомиладор аёлнинг шафқатсизларча ўлдирилгани ҳақида маълумот тарқалди. Бош прокуратура ҳодиса юзасидан изоҳ берди.

Маълумотларга кўра, шу йилнинг июнь ойида Фарғона вилояти Ёзёвон туманида номаълум эркак уйга ўғирлик қилиш мақсадида кириб келган. Бу вақтда уйда ҳомиладор аёл бўлган. Ўғри ҳомиладор аёлни кўрган ва унга пичоқ санчган. Оқибатда аёл касалхонада вафот этган.

23-июнь куни Ёзёвон туман прокуратураси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддаси (талончилик) билан иш очган эди.

Кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари гумонланувчини топиб, уни ҳибсга олган.

Жорий йилнинг 16 сентябрида иш Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судига ўтказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер