Фарғонада «Cobalt»дан 230,4 минг дона пиротехника воситалари топилди
Фарғона шаҳрида Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида «Водил-Фарғона» йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли автомашина салони ва юкхонасида фуқаро Х.Д.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 230,4 минг дона «Britanik» номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Пиротехника воситаларининг умумий қиймати 57,6 миллион сўм эканлиги айтилди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг