Фарғонада бир гуруҳ одамлар овқатланиш шохобчасини ёқиб юборди
Фарғонада ойнани синдириб, овқатланиш шохобчасига ўт қўйган бир гуруҳ ёшлар қўлга олинди. Бу ҳақда “Bugun.uz” хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ИИБ Тергов бошқармаси гумонланувчиларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, тергов давомида улар иш бўйича барча айбланувчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришади ва натижаларига кўра қўшимча маълумот берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг