Фарғона вилоятида «Сенатор ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди

21:19 16 Апрель 2026 Сиёсат
159 0

Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабида Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Козихонова иштирокида «Сенатор ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари, Ёшлар маслаҳат гуруҳи вакиллари, вилоят ёшлари иштирок этди.

Учрашув давомида ёшларга оид давлат сиёсати изчил амалга оширилаётгани, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни сифатли таълим билан қамраб олиш, замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка кенг жалб этиш устувор вазифалардан бири экани алоҳида таъкидланди.

Сенатор ёшлар билан мулоқот қилиб, улар учун яратилаётган имкониятлар, тадбиркорлик асослари ва ўз устида ишлашнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, у ёшларни фаол, ташаббускор ва масъулиятли бўлишга чақириб, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўз устида мунтазам ишлаш ва аниқ мақсадлар сари қатъият билан интилиш муҳимлигини қайд этди.

Тадбир якунида ёшлар ва талабалар сенаторга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, атрофлича жавоблар олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер