Фарғона иссиқлик электр марказида 2 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
Лойиҳа «On-Grid» режимида ишлайди ва йилига қўшимча 5 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва йилига 1,2 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
Бунинг натижасида ёқилғи ресурслари тежалиб, атмосферага зарарли газларнинг чиқишини камайтириш имкони яратилади.
Ушбу лойиҳа Президентимиз томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича берилган қатор топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг