ФАО «Яшил макон» дастурида фаол ҳаракат қилмоқда
Фото: Халқ сўзи
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» миллий дастурининг мақсад ва вазифаларига мос равишда кўкаламзорлаштириш тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Бунда ФАОнинг «Ўзбекистон тоғ ва водий ҳудудларида ўрмонларни барқарор бошқариш» лойиҳаси муҳим аҳамият касб этмоқда. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Глобал экологик жамғарма (ГЭЖ) кўмагида амалга оширилмоқда. Жумладан, лойиҳа доирасида Китоб давлат ўрмон хўжалигида маҳаллий аҳолига ўз шахсий томорқалари ва давлат ўрмон фонди ҳудудини кўкаламзорлаштириш учун 60 мингга яқин кўчатлар топширилди. Акция давомида ФАО экспертлари томонидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Китоб тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Яшил майдонлар ва плантациялар яратиш аротехникаси» мавзусида семинар ҳам ўтказилди. Семинарда лойиҳа иштирокчилари, шунингдек, маҳаллий аҳоли, ижарачилар ва ўрмон хўжалиги мутахассислари иштирок этишди.
ФАО/ГЭЖнинг «Ўзбекистон тоғ ва водий ҳудудларида ўрмонларни барқарор бошқариш» лойиҳаси Сирдарё, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида амалга оширилмоқда. Ушбу ҳудудларда ўрмонларни барқарор бошқариш, ўрмон ҳудудларининг ахборот тизимлари ва электрон хариталарини яратиш, гендер тенглигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда маҳаллий аҳолини ўрмон хўжалигини бошқариш жараёнларига кенг жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг