Фахрий донорлар муносиб тақдирланди

16:56 14 Июнь 2022 Жамият
686 0

Фото: Халқ сўзи

Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станциясида 14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири М. Қурбанов мазкур сананинг аҳамияти ҳамда кўнгилли донорларнинг беморлар саломатлигини тиклашга қўшаётган ҳиссалари ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, кўнгилли донорлар Тўлқин Худайбергенов ва Мамут Арзиевга «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони ҳамда энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида пул мукофотлари топширилди.

— Мен 15 йилдан буён кўнгилли донорлар қаторида қон топшириб келаман, — дейди Т. Худайбергенов. ― Ўзим Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармасида фельдшер лавозимида ишлаганим боис айрим ҳолларда инсонларга шошилинч ёрдам пайтида қон қанчалик зарурлигини жуда яхши биламан. Агарда биз топширган қон кимнингдир ҳаётини сақлаб қолса, бу улкан савобку! Бугун кўп йиллик беғараз хизматимизни юқори баҳолаб, тақдирлашганидан чексиз миннатдорман. Шу билан бирга жисмоний имконияти бор, соғлиғи кўтара оладиган ҳамюртларимизни донор бўлишга тавсия этаман. Бу уларнинг ўзлари учун ҳам фойдали эканини таъкидлаб ўтган бўлардим.

Тадбирда бошқа кўнгилли донорларга ҳам махсус совғалар топширилди.

Ғ. Отажонов,  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер