Европанинг икки мамлакатида биринчи қор ёғди

22:02 28 Сентябр 2020 Дунё
1295 0

Швейцария ва Австрияда биринчи қор ёғди.

Сентябрь ойидаги ушбу ҳодиса иккала мамлакатларнинг ҳатто тоғли ҳудудлари учун ҳам ноёб ҳодиса бўлиб, таъкидланишича, биринчи қорга совуқ ҳаво оқими сабаб бўлган.

Зеро, бир ҳафта олдин ўртача 20 даража илиқ ҳаво ҳукм сурган мамлакатларда ҳарорат кескин пасайиб, совуқ шамоллар эсишни бошлаган.

Метеорологлар хабарига кўра, Швейцария жануби-шарқи ҳамда жануби-ғарбидаги Алп ҳудудларига аллақачон 25 сантиметр қалинликда қор ёққан. Таъкидлаш жоизки, мамлакатда илгари кузда бунча қалин қор ёғмаган.

Австрияликлар эса об-ҳавонинг тоғ-чанғи мавсумига ҳисса қўшишига умид қилишмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер