Европада октябрь ойида ўлимлар сони кўпайиши кутилмоқда — ЖССТ
Европада октябрь ва ноябрь ойларида коронавирусдан ўлим сони яна ўсишини кутилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди.
ЖССТ маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда Европада касалликни юқтирганлар сони тез суръатларда ўсиб бормоқда. Бундай ҳолат, айниқса, Испания ва Францияда юқори бўлиб турибди.
Хусусан, ЖССТ душанба куни бутун дунёда 308 минг киши коронавирус юқтирганини қайд этди. Бу пандемия бошланганидан бери кунлик рекорд ўсиш кўрсаткич ҳисобланади.
«Менимча, октябрь ойининг ўрталари февраль ёки март ойларидаги каби бўлади. Муаммо шундаки, агар касаллик ўша пайтдаги каби кескин кўтарилса, соғлиқни сақлаш тизими яна дош беролмай қолиши мумкин ва биз худди худди биринчи марта бўлгани каби яна шундай фалокатга дуч келамиз», — дейди терапевт Жонатан Петершмит.
Европа Иттифоқи мамлакатлари санитария қоидаларини доимий равишда қатъийлаштирмоқдалар. Шу билан бирга, сиёсатчилар такрорий карантиндан сақланишни исташларини таъкидлашмоқда, чунки бу иқтисодий фалокатга олиб келади. Ушбу хавфга қарамай, Исроилда иккинчи «локдаун» аллақачон жорий қилинди.
ЖССТ раҳбарияти ушбу фонда вакциналарга алоҳида умид боғламасликни талаб қилмоқда.
«Вакцина ёрдам бермайди. Баъзан вакцинанинг пандемияга барҳам беришини эшитаман. Аммо бундай эмас. Биз ҳатто вакцинанинг барча аҳолига ёрдам беришини ҳам билмаймиз. Баъзи аломатлар шуни кўрсатмоқдаки, у бир гуруҳга ёрдам берса, бошқасига йўқ. Агар биз турли хил вакциналар билан ишлашимиз керак бўлса, бу ўта жиддий муаммони келтириб чиқаради», — дейди ЖССТнинг Европа бўйича директори Ханс Клуге.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони аллақачон 29 миллион нафарга етган. Ташкилот мутахассисларининг таъкидлашича, профилактика чоралари пандемияни олдини олишга ёрдам беради: оммавий тест ўтказиш ва беморларнинг алоқаларини кузатиш.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг