Европада коронавирус аниқланмаган бир мамлакат қолди

21:38 09 Март 2020 Дунё
1489 0

Фото: AP

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар орасида фақат биттасида коронавирус ҳали кириб бормаган.

Дунё бўйлаб COVID-19 тарқалишини кузатиб бораётган Жон Хопкинс университети маълумотларига қараганда, 8 март ҳолатига кўра, Европа Иттифоқида коронавирус билан оғриган беморлар фақат Кипрда қайд этилмаган.

Айтиш жоизки, Европадаги Кипр вирус аниқланмаган ягона мамлакат эмас. Хусусан, Европа мамлакатлари орасида коронавирус яна икки мамлакат — Черногория ва Туркияда ҳам аниқланмаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусга чалинганлар сони 110 мингдан ошган. Ушбу инфекция туфайли 3870 нафар одам ҳаётдан кўз юмган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер