Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 12 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Ҳаргитай бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Бобур Хўжаев, ДХШни ривожлантириш департаменти директори Абдуқодир Ёқубов ҳамда меҳмонлар томонидан ЙТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Анди Аранитаси, ЕТТБ катта сиёсий маслаҳатчиси Жонатан Авес, минтақавий етакчи иқтисодчи Эрик Ливнй ва бошқа масъул вакиллар иштирок этдилар.
Мулоқот давомида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари ва келгуси режалар, хусусан, давлат иштирокидаги корхоналар ва давлат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш, “Глобал Метан Пледге” халқаро “Яшил” трансформация ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш стратегияси, давлат-хусусий шериклиги лойиҳалари, капитал бозорини ривожлантириш муҳокама қилинди.
Шунингдек, суҳбатда томонлар мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, сув ресурсларидан фойдаланиш, энергетика соҳасини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Музокаралар якунида томонлар юқорида қайд этилган соҳалар юзасидан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг