Европа Иттифоқи Украинага беш миллиард евро ажратади
Иллюстратив фото
Европа Иттифоқи (ЕИ) йил охиригача Украинага беш миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам ажратади. Бу ҳақда Европа комиссари Паоло Жентилони маълум қилди.
Ёрдам уч босқичда Киевга етказиб берилади.
«Биз йил охиригача, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида беш миллиард евро ажратамиз», дейди Жентилони.
Аввалроқ, «Bloomberg» манбаларига таяниб, Еврокомиссия келгуси ҳафтадаёқ Украинага кредит пакетини таклиф қилишини маълум қилганди. Шундай қилиб, Еврокомиссия Украинага шошилинч харажатларни қоплашда, шу жумладан иш ҳақи ва нафақаларни тўлашда ёрдам беради. Агентлик маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи Украинага аввалига 2 миллиард евро, сўнгра ноябрь ойининг иккинчи ярмида яна 2,5 миллиард евро ажратади. Қолган 500 миллион евро эса декабрь ойида ўтказиб берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг