Европа Иттифоқи Россияни халқаро майдонда яккалаб қўйишга уринишларни давом эттиришга келишиб олди
Иллюстратив фото
Европа Иттифоқи (ЕИ) дипломатия бўлими раҳбари Хосеп Боррелнинг айтишича, Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Россияни халқаро майдонда яккалаб қўйишга уринишларни давом эттиришга келишиб олган.
Бу ҳақда у Брюсселдаги ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидан кейинги якуний матбуот анжуманида маълум қилди.
Европа Иттифоқининг юқори мартабали вакили Ғарб давлатлари Россия Федерациясига нисбатан санкциялар босимини давом эттиришга қарор қилганини таъкидлади.
«Биз чекловчи чораларни кучайтиришга, Россия — Эрон ва Белоруссияга қурол етказиб берувчи ва ҳарбий ёрдам кўрсатувчи учинчи давлатларга қарши санкциялар жорий этишга тайёрмиз», — деди Боррель.
Аввалроқ, Боррель Украинага ЕИ саккиз миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатилишини маълум қилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг