Европа чемпионлар лигаси олдидан тайёргарлик
Кеча, Испания Ла Лигасининг 30-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидаги ўйинда “Барселона” жамоаси Мадридда “Атлетико” клуби меҳмони бўлди.
Учрашув 1:2 ҳисобида Каталония клубининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 39-дақиқада мезбонлар аъзоси Джулиано Симеоне томонидан очилди. 42-дақиқада Маркус Рэшфорд ҳисобни тенглаштирди. 45+2-дақиқада мезбонлар футболчиси Николас Гонсалес қўполлиги учун майдондан четлатилди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 87-дақиқасида Роберт Левандовски “Барселона”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа ўйин Ханс Флик бошқарувидаги жамоанинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалабадан сўнг “Барселона“ клуби Ла Лига турнир жадвалида 76 очко жамғарган ҳолда яққол карвонбошига айланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг