Эътироз эътиборсиз колмади
Иллюстратив фото
Жиззах шаҳар “Дўстлик” маҳалласи Лолазор кўчасида яшовчи Атабаева Жамила Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерациясига мурожаат қилган. Унинг мурожаати қонун доирасида ҳал этилиши учун Жиззах шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига юборилган.
Ушбу мурожаатда у шаҳардаги “ЗЕБО“савдо мажмуасидаги дўкондан 2019-йилнинг 26-сентябрь куни 6200000 (олти миллион икки юз минг ) сўмга музлатгич харид қилганлиги, аммо орадан икки кун ўтгач музлатгич ишламай қолганлигини айтиб ўтган. Шундан сўнг истеъмолчи “ЗЕБО“ савдо мажмуасидаги дўконга бориб, музлатгич ишламай қолганлиги тўғрисида хабар беради.
Сотувчи Ж. Атабаеваникига сервис хизмати ходимларини жўнатган. Сервис хизмати мутахассислари музлатгичнинг маторидаги носозлигини аниқлагач, сотувчи томонидан музлатгичга янги матор куйиб берилиши тушунтирилган. Бунга истеъмолчи рози бўлмаган ва сотувчига музлатгични бошқа сифатли янгисига алмаштирилиб беришини ёки 6200000 сўм пулини қайтаришини талаб қилган. Ўртада келишмовчилик юзага келгач, истеъмолчи эътироз билдириб мурожаат қилишга мажбур бўлган. Федерация ходимлари саъй-ҳаракатлари билан истеъмолчига сифатсиз музлатгич учун тўлаган 6200000 сўмни тўлиқ қайтариб берилди.
Яна бир шундай ҳолат Жиззах шаҳар “Ёшлик” маҳалласи 1-уй 5-хонадонда яшовчи Баракаева Қундуз билан юз берди. Қундуз Баракаева ҳам Жиззах шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган. У уз мурожаатида “Жиззахлик” маҳалласида жойлашган “KANS” хусусий корхонасига қарашли Соатов Озодга тегишли маиший техникалари дўконидан “ARTEL “ русумли музлатгични 3100000 (уч миллион бир юз минг ) сўмга харид қилганлигини, аммо музлатгич яхши музлатмаслиги сабабли дўконга қайтариб олиб бориб сотувчига топшириб “AVALON” русумли кондиционерга алмаштириб беришини талаб қилган. Орадан бир ой вақт ўтса ҳамки, истеъмолчига келишувга асосан носоз музлатгич кондиционерга алмаштирилмаган.
Ушбу мурожаат юзасидан Жиззах шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари, истеъмолчи Баракаева Қундуз ва сотувчи Соатов Озод иштирокида ўрганиб чиқилди. Мурожаатда қайд этилган ҳолатлар ўз исботини топди ва маиший техникалари сотиладиган дўкон сотувчиси Соатов. О. га амалдаги қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтириш берилди. Истеъмолчига музлатгич учун тўлаган 3100000 сўм тўлиқ қайтарилди.
Жиззах шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти матбуот -ахборот сектори мутахассиси,
Гулбаҳор Мусинова
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг