Эстония билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди

11:50 01 Апрель 2023 Сиёсат
487 0

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Эстониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тоомас Тирс бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Эстония савдо саноат палатаси раҳбари Маргус Илямров, Сииламяе портининг тижорат директори Михел Юрико, «Аутолинк» компанияси темир йўл бўлими бошлиғи Ян Толоконников иштирок этган учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш имкониятларини муҳокама этишди.

Эстония томони мамлакатларимиз ўртасидаги савдо иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш мақсадида катта бизнес-миссияси билан юртимизга ташриф буюрганини қайд этиб ўтди.

Хусусан, Эстония мамлакатларимиз ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш, темир йўл транспорти мутахассисларини ўқитиш, логистика хизматлари кўрсатишни рақамлаштириш йўналишида ишлашга катта қизиқиш билдирди.

Шунингдек, Эстония портларидан самарали фойдаланиш орқали юк ташувлар ҳажмини ошириш имкониятлари муҳокама этилди. Хорижий томон портлари вакиллари ўзларининг инфратузилмавий имкониятлари бўйича тақдимотлар ўтказишди.

Учрашувда муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида томонлар келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер