Эски Яккабоғда йирик қуёш электр станцияси қурилмоқда

18:25 15 Сентябр 2023 Жамият
854 0

Фото: “Халқ сўзи”

Яккабоғ туманининг Эски Яккабоғ маҳалласида 5 МВт қувватли қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди.

“Green Energy Yakkabog” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

— Айни вақтда Хитойдан қиймати 1 миллион АҚШ доллари қийматидаги қуёш панеллари ва ускуналарни олиб келиб, маҳалла ҳудудидаги 11,5 гектар адирликка ўрнатишни бошладик, — дейди тадбиркор Масрур Бадалов. – Жорий йил якунига қадар лойиҳанинг 1 МВт қувватга эга бўлган қисми ишга туширилиши режалаштирилган. 2025 йилнинг биринчи чораги якунига қадар эса 5 МВт қувватли қуёш электр станцияси тўлиқ қуриб битказилади.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер