Эшиклари очиқ қолдирилган “Malibu”даги пуллар ўғрига ўлжа бўлди

13:33 31 Июль 2023 Жамият
376 0

2023 йил 15 июль куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 15:00 ларда Наманган шаҳар Байналминал МФЙ Н.Номонгоний кўчасида жойлашган кафе олдида Malibu русумли автомашинасини эшикларини очиқ ҳолда қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс автомашина салонида бўлган 2.700.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ катта эксперти томонидан автомашинани кўздан кечириш давомида олинган 6 дона қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКМда мавжуд “Автоматлаштирилган шахсни идентификация қилиш тизими” орқали текширилганда, изларнинг 2 донаси Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи, 2017 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1978 йилда туғилган фуқаронинг ўнг қўл ўрта ва номсиз қўл бармоқ изларига тўғри келганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер