Эртага Шаржа ва Москвага чартер рейслар амалга оширилади

11:32 02 Июнь 2020 Жамият
1080 0

Эртага, 3 июнь "Тошкент - Шаржа - Тошкент" ва "Тошкент - Москва – Тошкент" йўналишларида чартер рейслар ташкил этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади. 

"Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади. 

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади. 

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади" дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер