Эрон 16 майдан мактабларни очишни режалаштирмоқда

05:37 15 Май 2020 Дунё
1355 0

Фото: РИА Новости

Эрон ҳукумати 16 майдан мактабларни очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати вакили Али Рабий маълум қилди.

“Биз 16 майдан тиббий кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда барча мактабларни очишга қарор қилдик, аммо ўқувчиларнинг мактабга келиши мажбурий эмас“, — деди у IRINN телеканали эфирида.

Мамлакатда коронавирус аниқланган илк кунларданоқ мактаблар ва бошқа ўқув муассасалари маҳаллий миқёсда ёпилганди. Кейинроқ касаллик тарқалиши авж олганидан сўнг бутун мамлакатдаги мактаблар ёпилди. Дарслар телевидение орқали ўтилди.

Эронда айни пайтда коронавирус юқтирганлар сони 115 мингдан ошган, 6 854 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер