Эркак киши сочини 80 йил олдирмай, 5 метргача ўстирди

19:37 29 Август 2020 Дунё
1149 0

Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин даврида дунёда кўпчилик эркакларнинг сочи ўсиб кетгани аниқ. Лекин уларнинг бирортаси вьетнамлик Нгуен Ван Чинга ета олишмайди. Сабаби бу одам мана 80 йилдирки сочини калталатмайди, деб ёзади Рейтерс.

Жаноб Ван Чин 92 ёшга чиққан ва бошидаги толаларини болалигидан бери олдирмайди. Унинг фикрича, сочлар ҳаёт давомийлиги билан бевосита боғлиқ экан.

«Агар сочимни олдирсам, ҳаётдан кўз юмаман. Шунинг учун турмагимни ўзгартирмайман, ҳатто таранмайман ҳам», — дейди у.

Унинг бошига 12 ёшидан бошлаб қайчи тегмаган бўлса, ҳозирда ўғли сочларини парваришлашга ёрдамлашиб келяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер