Ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

11:44 01 Декабрь 2023 Жамият
378 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Х. “Озод” МФЙ ҳудудидаги «А.А.» МЧЖга қарашли бўлган 1 гектар ер майдонини фуқаро Л.Т.нинг номига расмийлаштириб олиб бериши эвазига 3 000  АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.И. “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудидаги 24 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро С.У.га 40 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.Х. фуқаро Н.Т.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Муборак тумани “Кончилар” МФЙ ҳудудидаги 6 сотих захирадаги ер майдонини унинг номига расмийлаштириб олиб бериши эвазига 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер