Ер майдонлари ва савдо дўконини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

17:14 22 Январь 2024 Жамият
525 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. ўзига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган  ер майдонининг 15 сотихини фуқаро Г.З.га 21 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида нотурар жой сифатида кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Ю. ва Б.С. ижара шартномаси асосида фойдаланиб келган Чилонзор деҳқон бозори балансидаги дўконни фуқаро Т.Ю.га фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Пискент туман бўлими ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.О. “Лолаариқ” МФЙда жойлашган боғдорчилик ва узумчилик ширкатига қарашли 6 сотих ер майдонини фуқаро М.Ш.га 3 500 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. Давлат кадастрлар палатасининг туман филиали ерларини аукционга чиқариш мутахассиси А.Т. билан ўзаро тил бириктириб фуқаро Ш.А.га “Исломобод” маҳалласи ҳудудидан ўтган М34 автомобил йўли бўйида жойлашган 50 кв.м ўлчамдаги ер майдонини енгил типдаги савдо дўкони қуриш учун “E-AUKSION” электрон савдо платформасига жойлаштириши ва ютиб бериши эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер