Ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

18:59 28 Ноябрь 2023 Жамият
262 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М. Ургут туманидаги “Қ.” МФЙ ҳудудидан 50 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро З.И.га 97 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 31 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Б.М.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Давлат кадастрлар палатаси Ургут тумани филиали бўлими муҳандиси Н.Н. юқоридаги ер майдонининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер