«Энди сизнинг вақтингиз»: Нетаньяҳу Эрон халқига мурожаат қилди

01:19 01 Март 2026 Дунё
1009 0

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Эронга уюштирилган ҳужумлар юзасидан баёнот берди.

Исроил бош вазири нутқи давомида Эрондаги режимга қарши намойишчиларга қарата улар учун ёрдам етиб келганини таъкидлади.

«Сиз сўраган ёрдам етиб келди. Энди сизнинг вақтингиз. Режимни ағдариш ва ишни тугатиш учун кўчага чиқишингиз керак», — деган Нетаньяҳу.

Бош вазир, шунингдек, Эрон режимининг Исроил давлати мавжудлигига таҳдид солиши мумкин бўлган ҳеч қандай қуролга эга бўлмаслиги кераклигини қўшимча қилган.

«Бугун биз Эрон ядровий дастурига алоқадор бир нечта йирик раҳбарларни ўлдирдик. Нишонларга зарба беришни давом эттирамиз», — деган Исроил бош вазири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер