Энди мактаб томидан чакки ўтмайди
Ёғин-сочинли кунларда Вобкент туман марказида жойлашган 1-умумтаълим мактаби ўқитувчилари юрак ҳовучлаб туришарди.Негаки, мактаб биноси томидан чакки ўтар, ёмғир ёққанида айниқса, спорт залига кирган кишининг дили хуфтон бўларди.
Синфхоналар етишмаслиги туфайли дарсларнинг икки сменада ўқитилишини айтмайсизми?!
Ниҳоят, бу нохуш ҳолга чек қўйиладиган бўлди. Туман ҳокимлиги саъй- ҳаракати билан мактаб биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланди. Бу ерда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи» инжиниринг компанияси лойиҳаси асосида салкам 5,5 миллиард сўм маблағ сарфланади.
Тамоман янги қиёфа касб этадиган мактаб биноси мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ 30 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
(«Халқ сўзи»)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг