Эмизикли гўдакларни коронавирусдан қандай асраш мумкинлиги маълум бўлди
foto by: Google
Она сути чақалоқларни коронавирус инфекциясидан асраши мумкин. Бундай хулосага америкалик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар якунида келинди. Тадқиқот доирасида юзлаб чақалоқларнинг соғлиғини кузатилган. Илмий иш натижалари Medical Xpress илмий порталида эълон қилинди.
Тадқиқотда мутахассислар нима учун баъзи гўдаклар коронавирус инфекциясига чалиняпту-ю, баъзи гўдакларда бу ҳолат йўқ деган саволга жавоб излаган. Якунда болани айнан кўкрак сути билан овқатлантириш муҳим роль ўйнашини аниқлашган.
Қайд этилишича, бу ҳолат чақалоқ ва микробли атроф-муҳитининг ўзаро таъсирини таъминлайди, шунингдек, боланинг танасига она сути билан бирга вирусли популяциялар ҳам киради. Бироқ бу гўдакка зарар етказмайди. Аксинча, коронавирус инфекциясидан ҳимоя таъсирини кучайтиради. Шунингдек, она сути ошқозон-ичак тракти бузилишининг олдини олиш воситаси ҳам ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, мутахассислар COVID-19 пандемияси даврида болани эмизишдан қўрқмаслик кераклигини таъкидлашмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг