Электр, табиий газ, иссиқлик таъминотида муаммо бўлмаслигини кафолатлаш биринчи галдаги вазифамиз — Маъруфжон Усмонов
Фото: Халқ сўзи
Мамлакатимизда ҳукм сўраётган аномал совуқ кунларни имкон қадар беталофат ўтказиш, бу борада аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов сектор раҳбарлари, мутасадди корхона-ташкилот масъуллари иштирокида ҳудуддаги коммунал хизмат кўрсатиш тизими фаолияти билан танишмоқда.
Биринчи cектор раҳбари дастлаб Қўқон туманлараро перинатал марказидаги иситиш тизимларини, бинолардаги ички ҳароратни назоратдан ўтказди. Масъулларга муассасада табиий газ таъминотини янада яхшилаш, ёқилғи захирасини яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Ўз навбатида шаҳар ҳокими беморлар ва уларнинг яқинлари билан мулоқот қилиб, сифатли тиббий хизмат кўрсатишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ўрганди.
Маълумки, Фарғона вилоятида об-ҳаво шароити инобатга олинган ҳолда мактабларда таълим жараёнлари 16 январь кунидан бошланиши белгиланди. Қўқон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида олиб борилган ўрганишлар давомида ҳоким қозонхоналар ва синфхоналарни кўздан кечириб, энергия тежамкор иситиш тизимларидан фойдаланиш ҳамда ёқилғи захирасини яратиш муҳимлигини қайд этди.
— Мақсадларимиз муштарак бўлса, албатта, ҳар бир муаммонинг ечими бор, — деди Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов. — Шу боис бугунги синовли кунларда барчамиз фаоллик ва фидойилик кўрсатишимиз керак. Аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа муассасаларида электр, табиий газ, иссиқлик таъминотида муаммо бўлмаслигини кафолатлаш биринчи галдаги вазифамиз.
Ўрганишлар асносида шаҳар ҳокимлиги, коммунал соҳа идораларида ташкил этилган этилган тезкор штаблар доимий ва бенуқсон ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари белгилаб олинди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг