Электр энергияси ва табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

17:30 26 Январь 2024 Жамият
600 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон, Сайхунобод тумани ҳамда Гулистон шаҳар бўлимлари томонидан “Ўзенергоинспекция” ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда “E.O.” хусусий корхонаси, “M.S.”, “S.U.” МЧЖ масъул шахслари умумий овқатланиш шохобчаси ва савдо дўконини ҳеч қандай ҳужжатсиз ўғрилик йўли билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, электр трансформаторига ўрнатилган электр энергиясини ҳисоблаш приборига қасддан ташқи таъсир ўтказиб, жами 335,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўстонлиқ ва Бекобод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Ж.А., Ш.У. яшаш хонадонларидаги иссиқхона, чилангарлик устахонаси ва дала ҳовлини ҳеч қандай ҳужжатсиз ўғрилик йўли билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 166 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлар аниқланган.

Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан туман “Ўзенергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “T.G.” МЧЖ масъул шахслари анор шарбати ишлаб чиқариш корхонасини тижорат мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 167,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатли ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер