Элчихоналар қабулига онлайн ёзилиш имкони яратилди

13:28 11 Апрель 2026 Жамият
279 0

Иллюстратив фото

Хорижда яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эндиликда консуллик хизматларидан фойдаланишда соатлаб навбат кутишига мажбур бўлмайди. Энди улар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мамлакат элчихонаси ёки консуллиги қабулига олдиндан онлайн тарзда ёзилишлари мумкин. Бу ҳақда портал матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, эндиликда консуллик хизматларидан фойдаланишда барчасини my.gov.uz орқали ҳал қилиш мумкин.

Хизматдан фойдаланиш уч босқичда амалга оширилади: дастлаб my.gov.uz порталига кириб, «Элчихона (консуллик) қабулига ёзилиш» хизмати танланади. Шундан сўнг консуллик округи ва керакли хизмат тури кўрсатилиб, тақвим орқали қулай сана ва вақт танланади. Якуний босқичда электрон навбат талони автоматик расмийлаштирилади.

Таъкидланишича, мазкур хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул ҳисобланади.

«Хорижда бўлсангиз ҳам my.gov.uz ёрдамида давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!» дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер