Экология соҳасидаги ҳуқуқ бузилишлари оқибатида, фуқаролар соғлиғига етказилган зарарни қоплаб бериш мажбуриятини, давлат ўз зиммасига олиши керак — Президент
Фото: president.uz
Президент: «Шунинг учун Асосий қонунимизда миллий соғлиқни сақлаш тизимини аҳоли саломатлигини сифат жиҳатидан яхшилашга хизмат қиладиган юксак малакали замонавий соҳага айлантириш масаласи ҳам, ҳеч шубҳасиз, тўғридан-тўғри амал қиладиган конституциявий қоида сифатида ўз ифодасини топиши зарур.
Аминманки, Ўзбекистон фуқаролари қонунда, энг аввало, Конституциямизда белгилаб қўйилган кафолатли тиббий ёрдам турларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Шу мақсадда, биз турли тиббий суғурта шаклларини ривожлантириш учун конституциявий асос яратишимиз керак.
Давлат атроф-муҳитни асрашга қаратилган самарали чора-тадбирларни амалга ошириши шарт.
Чунки соф ва тоза экологиясиз аҳоли соғлиғи ва миллат генофондини сақлаш ҳақида сўз юритишдан маъно йўқ.
Айни вақтда экология соҳасидаги ҳуқуқ бузилишлари оқибатида, фуқаролар соғлиғига етказилган зарарни қоплаб бериш мажбуриятини, давлат ўз зиммасига олиши керак. Бу ҳам Бош қомусимизда аниқ-равшан белгиланиши зарур».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг