ЕК Украина учун ўқ-дорилар ишлаб чиқаришга 1,5 миллиард евро ажратади
Фото: AFP
Европа Комиссия (ЕК) Украина учун ўқ-дорилар ишлаб чиқариш учун яна бир ярим миллиард евро ажратади. Бу ҳақда Европа Иттифоқи матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Аъзо давлатлар билан биргаликда биз Украина учун янада кўпроқ ўқ-дорилар сотиб оламиз — бунинг учун қўшимча миллиард евро ажратмоқдамиз», дейилади Европа Иттифоқи ижроия органи раҳбари Урсула фон дер Лейен баёнотида.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқи давлатлари 12 ой ичида Киевга миллион дона артиллерия ўқлари етказиб беришга ваъда берди. Бунинг учун Европа тинчлик фондидан миллиард евро ажратилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг