Эҳтиёжманд аҳолига 1 гектаргача ер берилади
Президентнинг «Қишлоқ хўжалигида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳада қайд этилишича, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган меҳнатга лаёқатли фуқаролар, ишсиз ёшларга давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги ўзлаштирилган, лалми, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларидан 0,1 гектардан 1 гектаргача ер участкаларини бериш тизими кенг жорий этилади.
Ҳудудларда аҳолининг сони ва зичлигини инобатга олган ҳолда, аҳолига янги ўзлаштирилган, лалми ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонлари оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган эҳтиёжманд оилаларга деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган яйловлардан 1 гектаргача ўлчамда белгиланган тартибда берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг