Душанбеда “Тошкент нон кабоб” очилди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида “Тошкент нон кабоб” номли биринчи ўзбек фаст-фуд ресторани очилди. У ўз фаолиятини “Қанча хоҳласанг, тўла” номли қизиқарли акция билан бошлади. Яъни битта нон орасидаги тотли кабоб олиш учун жуда бўлмаганда 1 сомоний(0,1 АҚШ доллари) тўлаш лозим.
Мазкур акциядан кўзланган мақсад нафақат қизиқарли маркетинг юриши, балки аҳолининг эҳтиёжманд одамларга ёрдам беришга қай даражада тайёр эканлигини ҳам аниқлашдир. Ўзбекистонда бундай акциялар тез-тез қўлланилиб турилади, деб ёзади Азия-Плюс.
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Душанбеда мана шундай стратегияни қўллашга қарор қилишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг