“Дуоба” обод манзилга айланди

10:48 11 Декабрь 2023 Жамият
352 0

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг олис “Дуоба” маҳалласидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Бир неча ой аввал ҳудудда бошланган қурилиш-ободонлаштириш ишлари давомида 180 ўринли мактаб ва 80 ўринли мактаб филиали, 50 қатновга мўлжалланган шифокорлик пункти ҳамда маҳалла идораси биноси қурилиб, жиҳозланди. 

Ҳудуддаги қабристон атрофи ўралиб, зиёратчилар учун шароитлар яратилди. 7 та сел-сув тошқинларидан зарар етган йўллар таъмирланиб, 47 км йўлга шағал ётқизилди. 2 та трансформатор пункти қурилиб, 1,6 км масофага кабель симлари тортилди.

Маҳалланинг Қайроқ ва Гуматак қишлоқларига ичимлик суви тармоғи тортилди. Ҳозирда Дуоба дарёси устидан ўтувчи янги кўприк бунёд этилмоқда. 

8 декабрь – Конституция куни муносабати билан “Дуоба” маҳалласида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Вазир Беҳзод Мусаев байрам тадбирида сўзга чиқиб, бойсунликларни қўшалоқ айём билан қутлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер