Дунёда коронавирус юқтирганлар 110 миллион нафарга яқинлашди
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекциясидан 8 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 109 миллион 217 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 412 мингдан зиёд киши вафот этган . Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 348 150 янги ҳолати аниқланди, 8 251 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (18.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 109 миллион 901 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 430 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,433 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,937 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,866 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,112 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,058 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 95 902, Ҳиндистонда 11 610, Бразилияда 32 197, Россияда 12 828, Буюк Британияда эса 10 625 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг