Дунёда коронавирус. Бразилияда бир кечада 881 бемор вафот этди ва бошқа янгиликлар
— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 4,3 млн.дан ошиб кетди, 294 мингдан зиёд бемор вафот этган, 1,5 млн.дан зиёд инсон тузалган.
— Германия ва Австрия 15 июндан чегараларини тўлиқ очишмоқчи. Шунингдек, Берлин Дания ва Люксембург билан чегараларидаги назоратни бекор қилади.
— Испанияда вирусдан вафот этганлар сони 27 мингдан ошди. Бир суткада 184 инсон ҳаётдан кўз юмган.
— Польша ЕИда фойдаланиш учун яроқсиз бўлган тиббиёт ниқобларини олди.
— Бразилияда бир суткада қурбонлар сони рекорд даражага етди — 881 киши. Вирусга чалинганлар сони 177 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.
— Лесото қироллигида коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. Африка қитъасида ҳаммаси бўлиб 69 минг инсонда тождор вирус аниқланган. Улардан 2386 нафари вафот этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг