Дунёда коронавирус. АҚШ Хитойни айбламоқда ва бошқа янгиликлар
Иллюстратив сурат
— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони қарийб 2,6 млн. нафарга етди, 179 минг бемор вафот этган, 698 минг бемор эса тузалган.
— АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Хитой ҳукумати ЖССТни янги коронавирус тарқалиши ҳақида ўз вақтида хабардор қилмаганини таъкидлади.
— АҚШда вирусни юқтирганлар сони 826 мингдан ошиб кетди, 45 мингдан зиёд инсон ҳаётдан кўз юмди, энг оғир вазият Нью-Йорк штатида — беморлар сони 258,5 минг, қурбонлар 19,1 минг нафар
— Франциянинг Renault автоконцерни коронавирусдан кейин мамлакатдаги барча заводлари фаолиятини қайта тиклайди.
— Британ ҳукумати мухолифатнинг аҳолига пул тарқатиш тўғрисидаги таклифига қарши чиқди, мамлакат соғлиқни сақлаш вазири тождор вирус тарқалиши ўзининг чўққисига чиққанини маълум қилди.
— Зеленский Украинада тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни танқид қилди. У пандемия шароитида самарасиз эканлигини қайд этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг