Дунёда коронавирус. Айни пайтга келиб учта вакцина синовда, яна 70 таси яратиляпти
- Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда инфекцияга чалинганларнинг умумий сони 2 миллиондан ошди, 129 мингдан ортиқ киши вафот этди;
- ЖССТ бош директори коронавирусга қарши учта вакцина клиник синовлардан ўтказилаётгани, яна 70 таси ишлаб чиқиш жараёнида эканлигини маълум қилди;
— Жаҳон банки коронавирус пандемияси муносабати билан 200 миллиард доллар йўналтиради;
- Италияда коронавирусни юқтириш билан боғлиқ янги ҳолатлар суткасига 3 мингтадан паст. Кун давомида 578 киши вафот этди;
- Бельгияда карантин май ойига қадар узайтирилди. Мамлакатда 33 мингдан ортиқ киши вирусни юқтирган, 4,4 мингдан ортиқ одам вафот этди;
- АҚШда саноат ишлаб чиқариш ҳажмларида 1964 йилдан буён антирекорд ўрнатилди. Мамлакатда 610 мингдан ортиқ киши коронавирус билан касалланган. 26 мингдан ортиқ бемор вафот этди;
- Louis Vuitton бренди ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқаришни бошлади;
- Чехияда чекловчи чора-тадбирларни енгиллаштиришга қарор қилинди: кейинги ҳафтадан олий ўқув юртларининг юқори курс талабаларига ўқишга боришга рухсат этилади, бир қатор корхоналар, деҳқон бозорлари ва автосалонлар очилади;
— энг машҳур велосипед пойгаси — "Тур де Франcэ" август ойининг охирига қолдирилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг