Дубайда ўзбек миллий курашининг халқаро нуфузини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди
Жорий йил 4-7 август кунлари Дубай шаҳрида (БАА) ўзбек миллий спорт турларига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Тадбир мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консуллиги томонидан Кураш халқаро ассоциацияси ва Кураш халқаро институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Ироқ, Тунис, Сурия, Ливан, Ҳиндистон, Қувайт каби давлатлардан эксперт ва ҳакамлардан иборат делегатлар иштирок этди. Иштирокчилар ҳакамлик, ўзбек миллий курашини ривожлантириш ва халқаро нуфузини ошириш ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консули Алишер Саломов семинардаги нутқида бугунги кунда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатида миллий кураш федерациялари ташкил этилгани жаҳон ҳамжамиятидан ўзбек миллий курашига бўлган қизиқиш юқори эканлигидан далолат беришини таъкидлади.
Семинар иштирокчилари биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ўзбек кураши яқин келажакда Олимпия спорт турлари дастуридан ўрин олишига ишонч билдирдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг