Дориломон болаларига байрам совғаси
Фото: Халқ сўзи
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги Дориломон маҳалласида истиқомат қилувчи ўғил-қизлар Янги йил байрами арафасида янги мактабга қатнай бошладилар. Улар учун «Тошсарфарғишт» хусусий корхонаси томонидан 330 ўринга мўлжалланган 3 қаватли ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

Мактабнинг олдинги биноси 1975 йилда қурилган бўлиб, замон талаблари асосида таълим бериш учун деярли шароит йўқ эди. Қолаверса, 240 ўринли бўлгани учун сиғими ҳам торлик қилаётганди. Энди бу муаммолар Дориломон болалари учун ўтмишда қолди.
5 млрд. 834 млн. сўм маблағ ҳисобига қад ростлаган бинода фан хоналари, спорт зали, кутубхона, ошхона каби қулайликлар яратилди. Унинг фойдаланишга топширилиши қишлоқ аҳли учун ҳақиқий байрам тадбирига айланиб кетди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг