Доллар курси яна арзонлашди

12:09 09 Март 2020 Иқтисодиёт
934 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йил 10 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 13 сўм 30 тийинга арзонлашиб, 9500 сўм 54 тийинга етган.

1 Евро курси эса 232 сўм 35 тийинга ошиб, 10 721 сўм 36 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 2 сўм 94 тийинга арзонлашиб, 138 сўм 91 тийинга етган.

1 Буюк Британия фунт стерлинги 198 сўм 61 тийинга ошиб, 12 395 сўм 35 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер