Доғистонда ишловчи юртдошларимизнинг иш ҳақи ва ҳужжатлари олиб берилди
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳужжат ва ойлик маошлари берилмаётгани юзасидан мурожаати келиб тушган.
Мурожаат ўрганилганда, фуқаролар Доғистонда иссиқхонада 5 ойдан буён меҳнат фаолиятини амалга ошираётгани ва иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилгани маълум бўлди.
Ваколатхона ходимлари томонидан иш берувчи билан бир неча бор телефон орқали музокаралар олиб борилгандан сўнг, юртдошларимизнинг ҳужжатлари (паспорт, патент, миграцион карталари) ва 39 минг рубль ойлик маошлари ундириб берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг