Диний саволлар учун 1171 қисқа рақами ишга тушди (+видеоқўлланма)
Диний саволлар учун 1171 қисқа рақами ишга тушди. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.
Унда айтилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази қошидаги Call-марказга 1171 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш имконияти яратилган.
Ушбу қисқа рақам орқали ҳар куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар саволларга жавоб берилади.
Маълумот учун, Call-марказнинг 78-150-33-44 рақами ҳам фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, хориждаги ватандошлар Telegram орқали «fatvo_call_1» ва «fatvo_call_2» ҳамда WhatsApp орқали «+998917806633» телефон рақами орқали боғланишлари мумкин бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг