«Дилшод» ансамбли Руминияга боради
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Тўрақўрғон тумани маданият бўлими қошида фаолият юритаётган «Дилшод» ашула ва рақс халқ ансамблининг довруғи бутун республикага ёйилган. Унга жамланган иқтидор эгалари томонидан ижро этилаётган қўшиқ ва рақслар кўнгил тўридаги нозик туйғуларни уйғотади.
Ушбу ансамбль жамоаси ўтган ойнинг охирги ҳафтасида Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл шаҳрида ўтказилган «Дунё халқлари дўстлиги — 2025» халқаро танловида биринчи ўринни эгаллаб, жорий йил сентябрида Руминия давлатида бўлиб ўтадиган халқаро танлов йўлланмасини қўлга киритган эди.
Яқинда «Дилшод»га навбатдаги нуфузли танлов ташкилий қўмитасининг таклифномаси келди. Тўрақўрғонлик истеъдодлар энди Руминияда ўзбек санъатининг ўзига хос қирраларини намойиш этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг