Диетолог инсон умрини қисқартирувчи озиқ-овқатлар ҳақида маълумот берди
Иллюстратив фото
Диетолог Елена Соломатина қандай овқатлар инсон организмига энг ёмон салбий таъсир кўрсатиши ҳақида гапирди.
Мутахассиснинг фикрича, шакар ва туз миқдори юқори бўлган таомларни истеъмол қилиш жиддий касалликларга олиб келиши мумкин.
Диетолог шакарни «биринчи рақамли қотил» деб атаб, у қандли диабет, семизлик ва холестерин даражасини ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
«Тузни ортиқча истеъмол қилиш ҳам хавфлидир, бу организмда метаболик бузилишларга олиб келиши мумкин», дейди шифокор.
Унинг таъкидлашича, инсонлар тузни жуда кўп истеъмол қилади: кўплаб овқатлар уни яширин шаклда ўз ичига олади ва гўёки ортиқча эмасдек туюлади.
Бундан ташқари, тез тайёрланадиган таомларни кўп истеъмол қилиш ортиқча энергия беради, бундай овқатларнинг ортиқча қисми ёғга айланади.
Шу боис диетолог тез овқатланадиган ресторанларга фақат охирги чора сифатида, яъни бошқа муқобил вариант бўлмаганда боришни маслаҳат берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг