Депутатлар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

18:38 13 Ноябрь 2023 Жамият
243 0

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили мамлакатимизда 200 миллион туп дарахт экиш анъанага айланди. Жорий йилда ҳам Президентимиз томонидан 25 октябрдан 1 декабрга қадар лойиҳанинг кузги дарахт экиш мавсумига старт берилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлари ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳамкорлигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида билим юрти ҳудудида «Курсантлар боғи»ни ташкил этиш мақсадида дарахт экиш акцияси ўтказилди.

Акция давомида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига тегишли майдонда 3 мингдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер