Депутат ваъдасида турдими?

14:32 07 Октябр 2021 Жамият
620 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Абдираимовнинг Хоразм вилояти, Гурлан тумани сайловчилари билан учрашувида ҳудуддаги 7-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси томонидан мурожаат келиб тушган эди.

Мурожаатда улар ўқувчиларнинг ушбу даргоҳда таълим олишлари учун етарлича шароитлар мавжуд эмаслиги, таълим муассасаси таъмирталиб аҳволга келиб қолгани, қишнинг қаҳратонли кунлари ва ёзнинг жазирама иссиқларида болалар қийналаётганини билдирган эди.

Халқ вакили фуқароларга “Биз ҳудудга сайловчилар билан шунчаки учрашув ўтказиш учун келганимиз йўқ, балки сизларни қийнаётган муаммоларни аниқлаб уларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш учун келганмиз. Шу боис, сиз кўтараётган бу масалага ҳам, албатта, ижобий ечим топамиз”, дея ваъда берганди.

Депутат ушбу муаммо ечимига жиддий киришди. Тегишли идора вакиллари ҳамкорлигида кўп йиллардан буён аҳолини ўйлантириб келаётган масала ҳал этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер