Департамент тўртта туманда Жиноят кодексининг 177-моддаси билан айбланаётган шахсларни қўлга туширди

17:53 21 Август 2024 Жамият
560 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Б. ва Ш.Х. фуқаро М.Ш.га жами 1,5 миллион Россия рублини 211,5 миллион сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган З.С. фуқаро И.С.га жами 3 минг 200 АҚШ долларини 40,5 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шу каби ҳолат Бухоро вилоятида ҳам аниқланган. Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.К. фуқаро Г.Ҳ.дан жами 3 минг 200 АҚШ долларини 40,1 миллион сўмга сотиб олган вақтида ушланган.

Худди шундай ҳолат Навбаҳор туманида ҳам қайд этилиб, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Т. фуқаро Н.Ф.га жами 3 минг АҚШ долларини 38 миллион сўмга сотган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, 18 ёшли ўзбекистонлик шахматчи Магнус Карлсенни 3 дақиқада таслим қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер